Англия Кубогининг 1/16 финали доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Уиган»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди — 4:0.
11-дақиқада Нони Мадуэке ҳисобни очди. Орадан етти дақиқа ўтиб, Габриэл Мартинелли «тўпчилар»нинг устунлигини икки бараварга оширди. 23-дақиқада лондонликлар Жек Хантнинг автоголи эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Тўртинчи голни эса 27-дақиқада Габриэл Жезус ўз номига расмийлаштирди.
Шу тариқа, «Арсенал» турнирнинг 1/8 финалига йўл олди. Шунингдек, Англия Кубогининг кейинги босқичига «Лидс», «Вулверхэмптон», «Сандерленд» ва «Фулхэм» жамоалари ҳам йўлланма олишди.
Англия Кубоги, 1/16 финал
15 февраль, 21:30. «Эмирейтс» стадиони.
«Арсенал» — «Уиган Атлетик» — 4:0 (4:0)
Голлар: 1:0 – 11 Мадуэке, 2:0 – 18 Мартинелли, 3:0 – 23 Хант (автогол), 4:0 – 27 Габриэл Жезус.
«Арсенал»: Аррисабалага (Сетфорд, 87), Салиба (Сэлмон, 61), Москера, Уайт (Субименди, 79), Льюис-Скелли, Эзе, Нергор, Сака (Дьекереш, 46), Габриэл Жезус, Мартинелли, Мадуэке (Троссар, 61).
Огоҳлантиришлар: Льюис-Скелли (69), Нергор (82).













