«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн яқинда фаолиятидаги юзинчи пенальтисини голга айлантирди.
Англиялик футболчи Германия Бундеслигаси доирасидаги «Вердер»га қарши кечган баҳсда (3:0) ўн бир метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Ушбу учрашувнинг ўзида 32 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида урган голларининг умумий сонини 500 тага етказиб олди.
«Бавария» форварди XXI асрда пенальтидан 100 та гол уриш маррасини забт этган учинчи футболчига айланди, деб хабар бермоқда FIFA World Cup Stats. Нуқтадан йўлланган аниқ зарбалар сони бўйича ундан юқорироқда фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионель Месси (112) жой олган.
Харри Кейн 2023 йилда фаолиятининг бошидан бери шарафини ҳимоя қилиб келган «Тоттенхэм» клубидан «Бавария»га ўтган эди.













