Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Букайо Сакани янги позицияда кўрмоқда.
Испаниялик мутахассис якшанба куни Англия Кубоги доирасида «Уиган»га қарши кечган ва 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда вингерни ҳужумчи ортида — марказда синаб кўрди.
«Келгусида Букайони марказда ишлатишимизни тўлиқ истисно қилмайман. Олдинда ўйинлар кўп ва биз бу вариантни ёдда тутяпмиз. Ушбу позиция унга дарвозага яқинроқ бўлиш имконини беради ва рақибларнинг ишини қийинлаштиради. Шунингдек, у қанот ўйинчилари билан позиция алмашишда ҳам жуда фаол», — дея журналист Коннор Хамм Артетанинг сўзларини келтирмоқда.
Букайо Сака «Уиган» билан баҳсда бир бўлим ўйнади. Танаффусга қадар ҳисоб аллақачон якуний кўринишга келиб бўлганди ва инглиз футболчиси Виктор Дьёкерешга алмаштирилди.













