Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Шубҳасиз, бу жуда қийин ўйин бўлади. Бу плей-оффнинг фақат биринчи қисми. «Да Луш»да Трубин ҳужумда ўйнамайди. Мен бундай тўқнашувларга ўрганиб қолганман, бутун умрим давомида шу иш билан шуғулланганман.

Кўпинча одамлар биринчи ўйинда у ёки бу сабабларга кўра маълум бир натижага эришиш керак деб ўйлашади. Мен эса якуний натижа фақат жавоб ўйинидан кейин бўлишини айтаман.

Биз биринчи ўйинни совуққонлик, амбиция ва ишонч билан ўтказамиз. Биз Чемпионлар лигаси қиролларига нима қилганимизни биламиз... Улар яраланган. Яраланган қирол эса хавфли бўлади», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Киритилди: 13:50, 16.02.2026.
Ўқилди: 759 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.