Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ОЧЛ Элит. «Насаф»нинг 8-турдаги рақиби ҳақида нималарни билиш керак?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

16 февраль куни «Насаф» клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 8-тури доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг «Аш-Шаржа» жамоаси билан куч синашади. Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

Тарих ва лақаб

«Аш-Шаржа» жамоаси 60 йиллик тарихга эга бўлиб, клуб 1966 йилда ташкил топган. Жамоага мухлислар томонидан «The King» («Қирол») ёки «Шаржа шаҳрининг қироллари» деган лақаб берилган.

Стадион

Клуб ўз уй учрашувларини Шаржа шаҳридаги «Sharjah Stadium»да ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 12 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Ютуқлар

Жамоа Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 6 карра ғолиби, 10 карра Президент кубоги соҳиби ва 4 карра мамлакат Суперкубоги ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, жамоа ўтган мавсум «Осиё Чемпионлар Лигаси-2» мусобақасида ҳам зафар қучган.

Осиё майдонларидаги статистика

«Аш-Шаржа» шу вақтгача Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказилган расмий мусобақаларда 62 та ўйин ўтказган. Улардан:

  • 26 тасида ғалаба;

  • 20 тасида мағлубият;

  • 16 тасида дуранг қайд этилган.

Бош мураббий

Жамоани айни пайтда 61 ёшли анголалик мутахассис Хосе Мораис бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида «Интер», «Реал Мадрид», «Челси» каби клубларда ишлаган. Мураббий «Чонбук Моторс» жамоаси билан 2 карра Жанубий Корея чемпионлигини, «Ал-Ҳилол» билан Саудия Арабистони Про лигаси ғолиблигини, шунингдек, 2023/24 йилги мавсумда «Сепаҳон» клуби билан Эрон Ҳазфи кубогини қўлга киритган.

Таркиб ва легионерлар

Жамоа таркибида айни пайтда Маро Катинич, Ю Мин Чо, Леандриньо, Владимир Прийович, Фета Фетаи, Фирас Бен Ларби, Игор Коронадо каби легионер футболчилар тўп сурмоқда.

Ушбу клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учун ҳам бегона эмас. Яқин йилларда «Аш-Шаржа» жамоаси сафида ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борган.


Эслатиб ўтамиз, «Аш-Шаржа» — «Насаф» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:29, 16.02.2026.
Ўқилди: 1454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик