Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

"Атлетик" Нико Уильямснинг сафдан чиққанини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Атлетик»нинг юлдуз вингери Нико Уильямс ўтган дам олиш кунларида «Реал Овьедо»га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Бильбао клуби расмий сайтининг хабар беришича, Уильямс жамоанинг яқин орадаги учрашувларида ҳам иштирок этмайди.

«Атлетик» баёнотида қайд этилишича, Уильямс пубалгия (қовуқ соҳасидаги сурункали оғриқ) туфайли мустақил мутахассис назоратида даволанишни бошлаган. Нико махсус дастур асосида муолажа олади, унинг тикланиши эса соғайиш динамикасига боғлиқ бўлади — аниқ муддатлар ҳозирча маълум эмас.

Аввалроқ матбуотда Нико Уильямс ноқулайлик (оғриқ) билан ўйнаётгани ҳақида ёзилган эди. Жорий мавсумда футболчи 26 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва шерикларига 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:54, 16.02.2026.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.