Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

Тайсон – Мейвейзер жангининг санаси ва манзили маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони, Халқаро бокс шон-шараф зали аъзоси, 59 ёшли америкалик Майк Тайсон ва беш вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони, 48 ёшли америкалик Флойд Мейвейзер ўртасидаги кўргазмали жанг 25-апрель куни Конго Демократик Республикасида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Майк Копинжер Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Аввалроқ Майк Тайсоннинг ўзи ҳам жанг ўтказилишини тасдиқлаган эди.

“Флойд билан жанг бўладими? Юз фоиз. Сиз мен рад этишимни кутганмидингиз? Бизнесларим билан банд эдим. Флойд менга чақириқ юборди”, деган эди Тайсон.

Маълумотларга кўра, жанг бўйича шартнома имзоланган ва уни SSI Sports компаниясига тегишли Fight Sports телеканали ташкил этади.

“Темир Майк” профессионал фаолияти давомида 50 та ғалаба, 7 та мағлубият қайд этган, унинг 2 та жанги эса бекор қилинган. Тайсон собиқ супероғир вазн тоифасидаги мутлақ Жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Флойд Мейвейзер эса профессионал боксдаги фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган бўлиб, 50 та ғалаба қайд этган, шулардан 27 таси рақибларини муддатидан аввал таслим этиш билан бўлган.

Киритилди: 15:00, 17.02.2026.
Ўқилди: 1241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.