Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-5 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 0-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

Скалони Ямални тўхтатиш режасини тузди

Баҳо:
+ | -

Март ойининг охирида Испания ва Аргентина терма жамоалари амалдаги Европа чемпиони ва Америка Кубоги соҳиби сифатида Финалиссима кубоги учун курашадилар. Ўйинга бир ойдан кўпроқ вақт бор бўлса-да, жамоа мураббийлари аллақачон тайёргарликни бошлаб юборишган.

"DSports Radio" нашрига таяниб "The Touchline" хабар беришича, аргентиналиклар вингер Ламин Ямални қандай қилиб тўхтатиш ҳақида бош қотиришмоқда. Режага кўра, Ямалга қарши шахсий таъқибда кучли бўлган ҳимоячи Николас Тальяфико ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Лионель Скалони жисмоний жиҳатдан бақувват ярим ҳимоя чизиғини шакллантирмоқчи ва у ердаги бир футболчи ўзини "қурбон қилиб", бор эътиборини Ямалга қаршилик кўрсатишга қаратади. Аргентиналиклар Ламин майдонда доимий равишда икки рақиб қуршовида қолишини исташмоқда.

Испания ва Аргентина учрашуви 27 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:27, 18.02.2026.
Ўқилди: 356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.