Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

ЕЧЛ. "Ньюкасл" Бокуда "Қорабоғ"ни ер тишлатди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичининг илк тўқнашуви якунланди. Унда "Қорабоғ" ва "Ньюкасл Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Бокундаги "Тофиқ Баҳрамов" стадионида ўтган ўйинда инглиз клуби 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни норвегиялик бош ҳакам Эспен Эскос бошқариб борди.

Ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ Энтони Гордон ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Тўққизинчи дақиқада Малик Тшау инглизларнинг устунлигини икки бараварга оширди. 32-дақиқада Гордон пенальтини аниқ амалга ошириб, дублини нишонлаган бўлса, 34-дақиқада хет-трик қайд этди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+1) Энтони Гордон яна бир бор "нуқта"дан адашмади ва покерни расмийлаштирди.

56-дақиқада Элвин Жафарқулиев битта жавоб тўпини киритди. Бироқ 72-дақиқада Жейкоб Мёрфи меҳмонларнинг олтинчи голини уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

"Ньюкасл Юнайтед" ва "Қорабоғ" ўртасидаги жавоб учрашуви 24 февраль куни "Сент-Жеймс Парк" (Ньюкасл-апон-Тайн) стадионида бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, Озарбайжон жамоаси 10 очко билан 22-ўринни, инглиз клуби эса 14 очко билан 12-ўринни эгаллаган эди.

ЕЧЛ. Ўтиш босқичи. Дастлабки ўйин 

18.02.2026 | 22:45 Баку, «Тофиқ Баҳрамов» номидаги стадион

«ҚОРАБОҒ» (Озарбайжон) — «НЬЮКАСЛ ЮНАЙТЕД» (Англия) — 1:6

Голлар: Гордон 3’ (0:1), Тшау 8’ (0:2), Гордон 32’-пен (0:3), Гордон 33’ (0:4), Гордон 45+1’-пен (0:5), Жафаргулиев 54’ (1:5), Мерфи 72’ (1:6).

«Қорабоғ»: Кохальски, Мустафазаде (Болт, 22), Медина, Жафаргулиев, Силва, Янкович, Педру Бикалью, Монтиэль (Аддай, 85), Зубир (Боржес, 85), Леандру Андраде (Гусейнов, 46), Дуран (Гурбанлы, 88).

«Ньюкасл»: Поуп, Тшау, Бёрн, Холл, Триппьер (Жоэлинтон, 77), Тонали, Уиллок (Рэмси, 68), Вольтемаде, Барнс (Нив, 87), Эланга (Осула, 68), Гордон (Мерфи, 68).

Огоҳлантириш: Тшау (77).

Киритилди: 00:55, 19.02.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.