Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Ўзбекистонлик спортчилар қишки Олимпиадани медалсиз якунлади

Баҳо:
+ | -

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси доирасида Ўзбекистон шарафини шорт-трек бўйича Даниил Ейбог ҳамда тоғ чанғиси йўналишида Медет Назаров ҳимоя қилди.

Дастлаб шорт-трекда Ейбог 1500 метр масофадаги баҳсларда чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтди. У ўз гуруҳида 2 дақиқа 16.963 сония натижа билан учинчи бўлиб маррага етиб келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Кейинчалик “B” финалида қатнашган спортчи маррага бешинчи бўлиб етиб келди ва 1500 метр масофадаги баҳсларни 14-ўринда якунлади.

Шунингдек, Ейбог 500 метр масофадаги саралаш босқичидан ҳам муваффақиятли ўтди. Чорак финалда у маррага бешинчи бўлиб етиб келди ва ушбу масофада ярим финалга чиқа олмади. Шу тариқа, шорт-трекчи Милан–Кортина қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Тоғ чанғиси йўналишида Медет Назаров гигант-слалом дастурида одатга кўра икки стартни амалга оширди. Биринчи уринишда 1 дақиқа 25.75 сония, иккинчи уринишда эса 1 дақиқа 21.14 сония натижа қайд этилди. Икки уриниш якунларига кўра жами 2 дақиқа 46.89 сония билан у гигант-слалом дастурини 50-поғонада тугатди.

Шунингдек, Назаров слалом дастуридаги биринчи стартда 1 дақиқа 7.51 сония натижа кўрсатди. Бироқ иккинчи стартда финишга етиб кела олмади ва слалом баҳсларини муддатидан аввал якунлади. Шу билан тоғ чанғичининг Олимпиададаги иштироки ниҳоясига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақа учун жами бешта Олимпия йўлланмасига эга бўлган эди. Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш фигурали учиш бўйича жуфтлик баҳсларида Олимпия лицензиясини қўлга киритган. Бироқ тайёргарлик жараёнида Чигирев жароҳат олиб, Олимпия ўйинларига қадар тўлиқ тиклана олмади. Шу сабабли Ўзбекистон спортчилари Милан–Кортина–2026 мусобақаларида тоғ чанғиси ва шорт-трек йўналишларида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 1994 йилда Лина Черязова Норвегиянинг Лилльеҳаммер шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида фристайл (чанғи акробатикаси) йўналиши бўйича Ўзбекистон номидан қатнашиб, олтин медални қўлга киритган. Ушбу медал ҳозирга қадар мамлакат тарихидаги ягона қишки Олимпия олтини бўлиб қолмоқда.

Черязова узоқ давом этган хасталикдан сўнг 2019 йил 23 март куни 50 ёшида Россиянинг Новосибирск шаҳрида вафот этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:02, 19.02.2026.
Ўқилди: 260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.