Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ хабар берганимиздек, сербиялик ҳимоячи Владимир Бубаня "Металлург"да ҳам 15-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

— Яхши биламиз, сиз анчадан буён Ўзбекистонда фаолият олиб боряпсиз. Айнан "Металлург"га кўчиб ўтишингиз қандай юз берди?
— Мен Илҳом Мўминжонов билан "Сурхон"да бирга ишлаганман. Бош директорни эса "Андижон"даги фаолиятим орқали яхши танийман. Шу сабабли, менга таклиф билан чиқишганда, бажонидил уни қабул қилдим. Устига-устак "Металлург" доим катта клублардан бири бўлган.

— Янги мавсумга тайёргарлик қандай кечмоқда?
— Машғулотлар менга маъқул келмоқда. Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ўз навбатида, футболчилар ўзларидан нима талаб қилинаётганини тушунган ҳолда барчасини астойдил бажаришмоқда. Жамоада ички муҳит ажойиб, машғулотлар жараёни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.

— Тажрибали футболчи сифатида таркиб борасида нима дея оласиз?
— Таркиб ҳақида аслида мураббийлар ва раҳбарият гапиргани маъқул. Аммо ўз фикримни билдириш керак бўлса, яхши жамоа шаклланмоқда. Мавсумгача бўлган вақт давомида биз янада кучайишимизга ишонаман. Мақсадимиз аниқ — Суперлигага қайтиш ва биз буни уддалай олишимизга ишончим комил.

— "Металлург" сафида 15-рақам остида тўп тепадиган бўлдингиз...
— Албатта, мен яна ўша қадрдон рақамим "15"ни танладим. Бу мен учун омадли рақам, дея оламан. Сербияда тўп тепган вақтларимда ҳам, кейинчалик Ўзбекистонга келганимда ҳам қаерда ўйнамай, албатта, шу рақам остида ҳаракат қилдим. Ҳаётимда кўп нарса айнан 15 рақами билан боғлиқ. Оддий мисол, уйимнинг рақами ҳам 15 (кулади).

— Мавсум бошланишига оз вақт қолди. Бекободлик футбол мухлисларига нима деган бўлардингиз?
— "Металлург" жамоаси мухлисларидан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба учун ва асосий мақсад учун курашамиз, майдонда бор кучимизни берамиз. Жамоанинг асл ўрни Суперлигада ва биз уни ўша ерга қайтармоқчимиз. Мухлислар эса бу йўлда бизга катта ёрдам беришади, деб умид қиламан.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:33, 19.02.2026.
Ўқилди: 225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.