Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Кубарси: "Ўтган мавсумдаги муваффақиятларни ортда қолдириш қийин бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Пау Кубарси жамоанинг жорий мавсумдаги истиқболлари ҳақида гапирди.

"Кўк-анорранглилар" ўтган мавсумни Ла Лига, Испания кубоги ва мамлакат Суперкубоги ғолиби сифатида якунлади. Жорий мавсумда жамоа яна Суперкубокни қўлга киритди, аммо Кубокни тарк этиш арафасида турибди: Мадриднинг "Атлетико" клуби билан биринчи ярим финалда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Ўтган мавсум ажойиб ўтди, бу мавсумни унчалик зўр бошламадик, аммо тезлашиб, Суперкубокни қўлга киритдик. Ҳа, ўтган мавсумдаги муваффақиятларни ортда қолдириш қийин бўлади, аммо биз "Барса"миз. Охиригача курашамиз", - дея Кубарсининг сўзларини келтиради испан ОАВ.

Ла Лигада Ҳанс-Дитер Флик жамоаси Мадриднинг "Реал" клубидан 2 очко ортда қолиб, 2-поғонада бормоқда.

Киритилди: 06:57, 20.02.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик