Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

«ПСЖ» Килиан Мбаппе олдидаги қарзининг бир қисмини тўлади, аммо можаро давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега суд қарорига биноан қолган 6 миллион евродан 4 миллион еврони ўтказиб берди. Бироқ томонлар ўртасидаги молиявий можаро ҳали якунига етгани йўқ. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, суд ижрочилари ташрифидан сўнг Париж клуби собиқ форвардга қисман тўловни амалга оширган. Аввалроқ меҳнат суди «ПСЖ»ни футболчига 60,9 миллион евро тўлаб беришга мажбурлаган эди. Ушбу сумма маош бўйича қарздорлик, бонуслар ва ҳисобланган фоизларни ўз ичига олади. Асосий маблағ аввалроқ ўтказилган, аммо 2 миллион евро миқдоридаги фарқ ҳали ҳам баҳс мавзуси бўлиб қолмоқда. Клуб эса футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, можаро Мбаппенинг 2024 йил ёзида Мадриднинг «Реал» клубига эркин агент сифатида ўтиши ортидан юзага келган. Музокаралар давом этмоқда ва суд органларининг яна аралашуви ҳам истисно қилинмайди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:31, 20.02.2026.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик