Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Компани Престианнининг сўзлари ҳақида: "Мбаппе эшитди, Винисиус эса муносабат билдирди"

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Винисиус Жуниор ва Жанлука Престианни ўртасида юз берган можароли вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Реал» вингери Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда (1:0) «Бенфика» ҳужумчисини уни «маймун» деб ҳақорат қилганликда айблаган эди. Аргентиналик футболчи гапираётганда оғзини либоси билан ёпиб олган, бу эса лаблардан ўқиш имкониятини йўққа чиқарган. Учрашувни Франсуа Летексье бошқариб борган эди.

«Бу мураккаб мавзу. Мен ўйинни кузатдим ва вазият мени қизиқтириб қолди. Бу воқеада учта турли қисм бор: биринчидан, майдонда нима содир бўлди; иккинчидан, мухлислар билан боғлиқ вазият; ва ниҳоят, ўйиндан кейинги ҳолат. Биз уларни алоҳида кўриб чиқишимиз керак.

Вазиятнинг ўзига ва Винининг реакциясига қарасангиз, бу сохта бўлиши мумкин эмаслигини тушунасиз. Бу ҳақиқий эмоционал реакция эканлиги кўриниб турибди. Унинг ҳакам олдига бориб, ўзига шунча азобни орттириб олишидан ҳеч қандай манфаат кўрмаяпман. Ўша сонияда у тўғри йўл тутганини англаб етганди.

Килиан Мбаппе одатда доим дипломатик тарзда гапиради, лекин бу сафар нимани кўрган ва эшитган бўлса, жуда аниқ ифодалаб берди. Шунингдек, нима деганини футболкаси ортига яширган «Бенфика» ўйинчиси ҳам бор. Стадионда одамлар «маймун» ишораларини кўрсатаётгани эса видеоларда ҳам акс этган», — деди Компани.

Киритилди: 15:46, 20.02.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик