Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: «Бешиктош» билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик муносабатлар мутлақо янги босқичга чиқиб, иқтисодиёт, инвестиция, маданият ва спорт каби соҳаларда изчил ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Бу жараён айниқса ҳудудий даражада ҳам фаоллашиб, халқаро алоқалар амалдаги лойиҳалар орқали мустаҳкамланмоқда.

Яқинда Андижон вилояти раҳбарининг Туркияга амалга оширган ташрифи икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Ташрифдан сўнг туркиялик ишбилармонлар делегациясининг Андижонга келиши мазкур мулоқотлар натижаси бўлгани таъкидланмоқда. Делегация таркибида нуфузли меҳмонлар қаторида Туркия чемпионатининг гигандларидан бири «Бешиктош» клуби қурултойи аъзоси Гокҳан Сарибайир ҳам иштирок этди.

Ташриф давомида меҳмонлар вилоят футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, клуб базаси, "Бобур арена", болалар футболи тизими ҳамда академия фаолиятини кўздан кечирдилар. Мутахассислар Андижонда футболни ривожлантириш учун яратилган шароитлар юқори баҳоланганини таъкидлашмоқда. Энг муҳими — ушбу ташрифнинг асосий мақсади маҳаллий футбол тизимини халқаро тажриба билан бойитишдир.

Музокаралар марказида Туркиянинг машҳур клубларидан бири —" Бешиктош" академияси билан ҳамкорлик йўлга қўйиш масаласи турди. Режага кўра, мураббийлар алмашинуви, ёш футболчилар учун ўқув йиғини, методик тажриба алмашиш каби қатор қўшма дастурлар амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, «Андижон» жамоаси билан «Бешиктош» ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилиш ташаббуси ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу эса нафақат спорт, балки маданий дипломатия нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Эътиборлиси, «Андижон» клуби раҳбарияти яқинда Анталия шаҳрида «Анталяспор» раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказган эди. Бу каби мулоқотлар клубнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва профессионал бошқарув стандартларини жорий этишга хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, агар икки томонлама меморандум имзоланса, бу ҳамкорлик Андижон футболи тарихида янги даврни бошлаб беради. Халқаро стандартлар, илғор тайёргарлик тизимлари ва инвестиция имкониятлари жамоанинг рақобатбардошлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Хулоса: Туркия билан ҳамкорликнинг амалдаги натижалари аллақачон кўрина бошлади. Эндиги қадам — келишувларни амалий лойиҳаларга айлантириш. Агар режалар тўлиқ рўёбга чиқса, «Андижон» нафақат мамлакат, балки минтақавий футбол марказларидан бирига айланиши эҳтимоли катта.

Гокҳан Сарибайир вилоят футбол инфратузилмасини кўздан кечиргач, қуйидаги фикрларни билдирди:

“Биз бу ерда ҳам Европа стандартларига хос футболчилар етиштириш мақсадидамиз. «Андижон» клуби билан келишувга эришиш режалаштириляпти ва бунинг учун меморандум тайёрланяпти.

Клуб базаси жуда яхши, стандартлари юқори. Худди шу ҳолатни футбол мактаблари ва академияларга ҳам тарғиб қилинса янада яхши натижаларга эришишингларга ишончим комил.

Андижон вилояти ҳокими Туркияга борганида базамизни кўздан кечиришган ва «Андижон» клубида ҳам шундай ишларни амалга оширишни хоҳлаган. Биз ҳам бу ерга келиб кўряпмизки, чиндан ҳам кўп ишлар қилинган. Бунинг учун ҳурматли вилоят ҳокимини табриклаймиз”.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:59, 21.02.2026.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик