Кириш Регистрация

МЛС старти олдидан Месси мухлисларига хушхабар!

Баҳо:
+1 | -

«Интер Майами» юлдузи Лионель Месси жароҳатидан тўлиқ соғайди ва МЛСнинг дастлабки тури доирасидаги «Лос-Анжелес»га қарши ўйинда ўз жамоасига ёрдам беришга тайёр. Бу маълумотни ESPN телеканали журналистлари тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли ҳужумчини мушак жароҳати безовта қилаётган эди. Шу сабабли «Интер Майами» «Индепендьенте»га қарши назорат учрашувини бекор қилишга қарор қилганди.

«Лос-Анжелес» ва Флорида жамоаси ўртасидаги баҳс якшанба куни, 22 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 07:30 да бошланади.

Ўтган мавсумда «Интер Майами» ўз тарихида илк бор МЛС чемпионига айланган эди.

Киритилди: 12:15, 21.02.2026.
Ўқилди: 467 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.