Кириш Регистрация

Саудия Про-Лигаси: «Ан-Наср» ўз майдонида «Ал-Хазем»ни аяб ўтирмади, Роналдудан дубль

Баҳо:
+ | -

Саудия Про-Лигасининг 23-туридан ўрин олган «Ан-Наср» ва «Ал-Хазем» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс Ар-Риёддаги «Қирол Сауд Университети» стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Ўйинда ҳисобни 13-дақиқада «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду очди. 30-дақиқага келиб, вингер Кингсли Коман мезбонларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимда Габриэл Анжело ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 80-дақиқада эса Криштиану Роналду дублини расмийлаштириб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.

Айни дамда «Ан-Наср» 22 та ўйиндан сўнг 55 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Хазем» эса 24 очко билан 12-поғонадан жой олган.

Саудия Про-лигаси. 23-тур
22.02.2026 | 00:00
«Қирол Сауд Университети», Ар-Риёд

«АН-НАСР» — «АЛ-ХАЗЕМ» — 4:0

Голлар: Криштиану Роналду 13’ (1:0), Коман 30’ (2:0), Анжелу Габриэл 77’ (3:0), Криштиану Роналду 79’ (4:0).

«Ан-Наср»: Бенту, Симакан, Аль-Амри, Яхья (Аль-Наджеи, 83), Аль-Ганнам (Аль-Бушал, 74), Брозович, Анжелу Габриэл, Мане (Аль-Хамдан, 87), Коман (Аль-Хаибари, 83), Жоау Феликс (Гариб, 87), Криштиану Роналду.

«Ал-Хазем»: Зайед, Бутуиль (Аль-Шанкити, 73), Танкер, Аль-Шамрани, Аль-Арби, Росье, Ба (Фабиу Мартинш, 63), Умару, Аль-Хабаши (Аваджи, 86), Аль-Двехе (Моквана, 63), Аль-Сома (Аль-Шаммари, 73).

Огоҳлантиришлар: Симакан (59), Анжелу Габриэл (62) — Ба (54), Фабиу Мартинш (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:00, 22.02.2026.
Ўқилди: 312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.