«Лестер» билан Англия чемпионлигини қўлга киритган италиялик мутахассис Клаудио Раньери Италия футболининг асосий муаммосини тушунтириб берди.
«Италия футболининг иккита муаммоси бор — пулнинг йўқлиги ва тизимлилик мавжуд эмаслиги. Худди Англия, Германия ва Франция каби бизда ҳам буюк ўйинчилар бўлган. Аммо ҳозир улар йўқ ва бу терма жамоанинг ўйинларида яққол кўриниб турибди», — дея Раньерининг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси сўнгги иккита Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.













