Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ЖЧ-2026да вақт чўзишга қарши 5 сониялик қоида жорий этилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2026да аутдан тўпни киритиш ва дарвозадан зарба бериш вақтида сонияларни қайта ҳисоблаш қоидаси қўлланиши мумкин.

"ESPN" хабарига кўра, Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) дарвозабонлар учун 8 сониялик қоида муваффақиятли синовдан ўтганидан сўнг, вақт чўзишга қарши курашнинг янги усулларини кўриб чиқишга қарор қилди. Ушбу қоидага кўра, агар дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан кўп ушлаб турса, ҳакам бурчак зарбаси белгилайди.

Эндиликда ҳакамларга, агар футболчилар аутдан тўпни ўйинга киритишда ёки дарвозадан зарба беришда вақтни атайлаб чўзаётган деб ҳисоблашса, беш сониялик қайта ҳисоблашни бошлаш ҳуқуқи берилиши кутилмоқда. Аут вақтида 5 сониядан кўп кечикиш тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқининг бекор қилинишига, дарвозадан зарба беришда эса бурчак зарбаси белгиланишига олиб келади.

Шанба куни, 28 февраль санасида ўтадиган йиллик умумий йиғилишда IFAB ушбу ва бошқа қоидаларни тасдиқлаши мумкин. Расман қабул қилинган ўзгаришлар 1 июлдан кучга кириши керак, бироқ улар 11 июнь куни бошланадиган ЖЧ-2026даёқ қўлланилиши мумкин.

Киритилди: 07:47, 24.02.2026.
Ўқилди: 1482 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5107]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4489]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4390]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3392]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2911]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2682]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2353]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [1875]

Родри операция қилинади [1862]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1795]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик