Шу кунларда Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
27 февралга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.
Дастурга кўра, бугун йигитлар сабля ва шпага, қизлар эса рапира қуролида жамоавий йўналишда совринли ўринлар учун беллашишяпти.













