Англиянинг "Тоттенхэм" клуби 29 ёшли италиялик дарвозабон Гульельмо Викарионинг сотуви учун 25 млн евро талаб қилади. Бу ҳақда "L’Interista" нашри ёзмоқда.
Дарвозабон учун асосий даъвогар — "Интер". Милан клубида Викарио 37 ёшли Ян Зоммернинг ўрнини боса олади деб ҳисоблашмоқда.
Гульельмо Викарио 2023 йилда "Эмполи"дан "Тоттенхэм"га ўтган эди. Ушбу мавсумда у клуб сафида 36 та ўйин ўтказиб, уларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













