Кириш Регистрация

Жароҳатдан қайтган Ровелла яна узоқ муддатга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"га тегишли бўлган ва ижара асосида "Лацио"да тўп сураётган таянч ярим ҳимоячиси Николо Ровелла муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда Рим клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ровелла 21 февраль куни А Сериянинг 26-тури доирасида бўлиб ўтган "Кальяри"га қарши ўйинда (0:0) ўнг ўмров суягини синдириб олган эди. Яқин кунларда футболчи махсус реабилитация дастурини бажаришга киришади.

Италия терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган 24 ёшли Ровелла жорий мавсумда жароҳатлар сабабли атиги 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, у ўтган йилнинг сентябрь ойидан шу йилнинг январь ойигача остеомиелит (суяк тўқимасининг яллиғланиши) туфайли майдонга туша олмаган эди.

Киритилди: 12:48, 24.02.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик