Кириш Регистрация

"Барса" Канселуни олиб қолмоқчи, аммо фақат бир йўл билан

Баҳо:
+ | -

«Барселона» қанот ҳимоячиси Жоау Канселу билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Португалиялик футболчи жорий мавсум охиригача «Ал-Ҳилол»дан ижарага олинган. «Diario Sport» маълумотларига кўра, Каталония гранди раҳбарлари футболчи билан тўлақонли шартнома имзолашни исташмоқда. Бироқ бу фақатгина у Саудия клуби билан келишувини бекор қилиб, ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошади.

«Барселона» Жоау Канселуни январь ойида ижарага олган эди. 31 ёшли футболчининг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Латералнинг қиймати «Transfermarkt» портали томонидан 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 15:40, 25.02.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик