Кириш Регистрация

Матеу Алемани Хулиан Альвареснинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги хабарларга нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби спорт директори Матеу Алемани ҳужумчи Хулиан Альвареснинг «Барселона»га эҳтимолий ўтиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

Аргентиналик футболчи анчадан бери «кўк-анорранглилар»нинг трансфер мақсади ҳисобланади ва «матрасчилар» вакилларидан юлдуз ҳужумчининг рақобатчи жамоа сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида тез-тез сўраб туришади.

«Атлетико»нинг кўплаб ўйинчилари бошқа клубларда қизиқиш уйғотмоқда, бироқ биз Альварес бўйича на «Барселона» вакиллари, на «Барселона» президентлигига номзодлар билан музокара олиб борганимиз йўқ. Хулиан — бизнинг футболчимиз. Айни дамда ҳеч қандай муҳокамалар кетаётгани йўқ», — дея Алеманининг сўзларини «Barca Universal» нашри келтирмоқда.

Хулиан Альвареснинг қиймати «Transfermarkt» портали томонидан 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 15:47, 25.02.2026.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик