Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

"Барса" CTA’нинг Бельтран голи бўйича қарори ҳақида: Хатони тан олиш — катта қадам

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби Техник ҳакамлар қўмитасининг (CTA) Ла Лига доирасидаги жамоалар ўртасидаги ўйинда (1:2) «Жирона»нинг ғалаба голи борасидаги қарорига муносабат билдирди.

24-тур ўйинининг 86-дақиқасида Фран Бельтран гол уришидан олдин, «Жирона» ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри тўпни ўзига тўғрилаб олаётганда бутсиларининг тиши билан «Барса» ҳимоячиси Жюль Кунденинг оёғига зарба берган эди. Француз футболчиси йиқилди, шундан сўнг Эчеверри тўпни Хоэль Рокага узатди, у эса Бельтранга голли пас берди. Вазият ВАР ҳакамлари томонидан кўриб чиқилди, бироқ бош ҳакам Сесар Сото Градо монитор ёнига чақирилмади ва гол инобатга олинди.

CTA Эчеверрининг ҳаракатини қоида бузиш деб тан олди. Демак, ВАР вазиятга аралашиши ва Бельтраннинг голи бекор қилиниши керак эди. Ушбу ўйинда ВАР учун масъул бўлган ҳакам Давид Гальвес Раскон кейинги огоҳлантиришгача ўз вазифасидан четлатилди.

«Барса» ижтимоий тармоқларда Кундега нисбатан ишлатилган фол акс этган коллажни жойлаштирди ва постга шундай изоҳ қолдирди: «Хатони тан олиш — бу катта қадам. Кейинги қадам — ундан қочиш».

Киритилди: 15:52, 25.02.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.