Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Олимпик” клуби футболчилари 6 ойлик маошлари берилмаётганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

2024-йилги Париж Олимпиадаси учун тайёргарлик базаси сифатида ташкил этилган “Олимпик” футбол клуби мураббийлари ва футболчилари 6 ойдан буён маош олмаётганликлари юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигасига масалани ҳал қилишга кўмаклашиш бўйича видеомурожаат йўллади.

“Олимпик” клубининг собиқ аъзолари маълум қилишича, мураббийлар штаби ва футболчиларга 2025-йилнинг май ойидан буён маош тўланмаган. Ярим йиллик қарздорлик масаласида Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва ЎзПФЛга расмий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

“Мен дарвозабонлар мураббийи сифатида 'Олимпик' жамоасида ишладим ва ўтган йилнинг май ойидан бошлаб 5 ярим ой маош олмадим. ЎФАга мурожаатим: илтимос, ойликларимизни ҳал қилиб беринглар. Бизнинг ҳам болаларимиз бор”, дейди клубнинг дарвозабонлар мураббийи Маъмур Икромов.

Шунингдек, бир қатор футболчилар ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.

“Ўтган мавсумни 'Олимпик' сафида ўтказдим. Бизга 2025-йил май ойидан буён маошларимиз берилмади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Равшан Эрматов, Диёр Имомхўжаев, шу масалани ҳал қилиб беришингизни сўраймиз”, дейди футболчи Дониёр Эркинов.

Ҳозирда мазкур ҳолат ЎФА томонидан ўрганилмоқда. Ассоциация мутахассислар ва футболчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга ваъда бериб, яқин кунларда жараён натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.


Мазкур лойиҳа Париж Олимпиадасидан сўнг ўзининг бирламчи миссиясини якунлагач, кутилмаган қийинчиликларга дуч келди. 2024-йилги Суперлига мавсумини 12-ўринда якунлаган жамоа, лигада қолиш учун кечган плей-офф баҳсида дастлаб “Шўртан”, кейинги баҳсда эса “Металлург”га имкониятни бой берди.

Бироқ “Металлург” клуби профессионал мақомини йўқотгач, Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) 2025-йилнинг 5-январига қадар “Олимпик” клубига Суперлигада қолиш имконияти ва лицензиялаш талаблари бўйича расмий муддат тақдим этди. Клуб 2025-йилги мавсумни Пролигада ўтказишга қарор қилди.

Жамоанинг етакчи футболчилари бошқа клубларга трансфер қилингач, таркиб ёшлар билан тўлдирилди. Аммо қуйи лигадаги иштирок муваффақиятсиз кечди — жамоа мавсумни сўнгги ўринда якунлади.

Ҳатто клуб 2025-йил ноябрь ойида Лигага расмий хат йўллаб, молиявий қийинчиликлар сабабли Пролиганинг сўнгги 20-туридан ўрин олган “ФарДУ” жамоасига қарши баҳс учун Фарғона шаҳрига бора олмаслигини маълум қилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Суперлига ва Пролига регламентининг 9.11-бандига асосан, “Олимпик” жамоасига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, “ФарДУ” жамоасига эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган эди.

2024-йилдаёқ Миллий Олимпия қўмитаси томонидан 2028-йилги Лос-Анжелес Олимпиадаси учун янги сикл доирасида “Олимпик Мобиуз” лойиҳаси ишга туширилган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:57, 25.02.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик