«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг келажаги борасидаги миш-мишларга жавоб бериб, фаолиятидаги кейинги қадамни белгилаш учун ҳали вақт борлигини айтди.
Шартномаси шу ёзда якунига етадиган 37 ёшли футболчи ҳозирча бор эътиборини майдондаги натижаларга қаратган.
«Қарор қабул қилиш вақти ҳали келгани йўқ. Чемпионлар лигасида нима бўлишини билмайман, бу соврин ҳали биздан анча узоқда. Клубдаги фаолиятимни иккинчи жамоа билан иккинчи бор ЕЧЛ ғолиби сифатида якунлаш ажойиб бўларди», — дейди польшалик юлдуз.
Шунингдек, у «Барселона»даги фаолияти унинг қалбида доим алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.













