Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси делегацияси "Металлург" клуби ва академиясида меҳмон бўлишди

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Асқар Жадигеров бошчилигидаги делегация Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, "Металлург" ФК ҳамда академияси инфратузилмаси, футболчилар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишишди.

Дастлаб клуб офисига ташриф буюрган меҳмонлар, сўнгра академиянинг ётоқхоналари, ошхона, спортзал ва янги мавсумда "Металлург" ПФК уй учрашувларини ўтказиши режалаштирилган "Марказий" стадиондаги ҳолат билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, делегация аъзолари академия тарбияланувчилари машғулотларини олиб борадиган "Спорт Сити" маркази майдонларидаги ҳолат билан танишишди.

Мутахассислар вазият, яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, тегишли маслаҳатларини айтиб ўтишди.

Шу билан бирга, Асқар Жадигеров янги мавсумда "Металлург"га ПРО-Лигада омад ёр бўлишини тилади.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 09:30, 26.02.2026.
Ўқилди: 495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик