Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Пролига формати: 5-ўрин эгаси ҳам Суперлигага чиқиш учун имкониятга эга бўлади

Баҳо:
+ | -

Пролига мусобақаси формати кўпчилик учун қизиқ. Аввалроқ унда 14 та клуб иштирок этиб, уларнинг ҳар бири икки давра давомида 26 тадан ўйинда майдонга тушиши маълум қилинганди.

“Пролига регламенти”га кўра, мусобақа ғолиби Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Қолган яримта ўрин учун эса якунда 4 та клуб кураш олиб бориши белгилаб қўйилган. Яъни, мусобақа якунига етгач, 2, 3, 4, 5-ўрин эгалари плей-офф босқичи доирасида майдонга тушади. Бу ўз ўзидан 5-йўлланма учун ҳам кураш кечишини билдиради. Боиси, мавсумни 5-ўринда якунлаган клубда ҳам назарий жиҳатдан Суперлигага йўл олиш имконияти сақлаб қолинади.

Мавсумнинг сўнгги — 26-тур ўйинлари 7-8 ноябрь кунларига тўғри келади. 9-17 ноябрь саналари ФИФА кунлари сифатида белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, плей-офф босқичининг биринчиси 24-25 ноябрь кунлари ўтказилади. Сўнгги учрашув эса 5 декабрга тўғри келади. Қайд этиш керак, 12 декабрь санасида Суперлигага ўтиш ўйини ўтказилади.

Плей-офф босқичида мавсумни нисбатан юқорироқ ўринда якунлаган клубнинг имкониятлари бироз яхшироқ бўлади. Яъни, Пролиганинг иккинчи жамоаси битта ўйиндан иборат плей-оффнинг илк босқичида 5-ўриндан жой олган клубни ўз майдонида қабул қилади. Мусобақани 3-ўринда тугатган клуб эса ўз уйида Пролиганинг тўртинчи клуби билан беллашади. Ҳар икки ўйин ғолиблари Суперлига ўтиш ўйинида ўйнаш имконини берувчи йўлланма учун ўзаро курашади. Ҳал қилувчи беллашув ҳам мавсумни нисбатан юқорироқ ўринда якунлаган клуб майдонида бўлиб ўтади.   

Пролига ва Биринчи лига ўртасидаги ҳолат спорт эмас, ҳозирча лицензиялаш принципига кўра тартибга солинади. Яъни, мавсум давомида Пролига талабларини эҳтимолий бажара олмайдиган клуб эгаллаган ўрнига қарамай, мусобақа билан хайрлашади. Биринчи лига иштирокчилари орасидан ҳам Пролиганинг янги аъзоси худди шу кўринишда саралаб олинади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:39, 26.02.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.