Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси "Реал" учун Витиньяга муқобил вариантга айланди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Touchline маълумотларига кўра, "қаймоқранглилар"нинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришдаги асосий мақсади "ПСЖ" аъзоси Витинья бўлиб турибди.

Агар Мадрид клуби португалиялик футболчи билан шартнома имзолай олмаса, унда эътиборини Гравенберхга қаратади. Голландиялик футболчи Витиньяга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда.

Райан Гравенберх 2023 йилда "Бавария"дан "Ливерпуль"га 40 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "қизиллар" сафида барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:31, 26.02.2026.
Ўқилди: 1981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик