Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 1-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Фернандо Льоренте Келлининг четлатилиши ҳақида: "Бу карточка эмас, ҳатто сариқ ҳам эмас"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Льоренте Чемпионлар лигаси доирасидаги "Галатасарой"га қарши ўйинда (3:2) Ллойд Келлининг четлатилиши ҳақида фикр билдирди.

Ўйиннинг 49-дақиқасида туринликлар ҳимоячиси Келли ҳаводаги тўп учун курашда мувозанатини йўқотиб, ярим ҳимоячи Бариш Йилмазнинг оёғининг орқа қисмини бутсасининг тишлари билан босиб олди. Ҳакам Жоау Педру Пиньейру инглиз футболчисига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Бироқ VAR ҳаками Пиньейруни такрорий лавҳани кўришга таклиф қилди ва шундан сўнг португалиялик ҳакам Келлига тўғридан-тўгoри қизил карточка кўрсатди.

"Биз футболдаги технологиялар устида ишлашимиз керак. Ҳакам бу ўйинда жазо тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди. Ишончим комилки, ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта футбол ўйнаган инсон бу ҳаракатда қоидабузарлик кўрмаган бўларди. Келли тўпга қараб сакрамоқда, бу карточка эмас, ҳатто сариқ ҳам эмас", — деди Льоренте Amazon Prime эфирида.

Киритилди: 16:06, 26.02.2026.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик