Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Зеедорф Келлининг четлатилиши ҳақида: "Ушбу ҳакамни келаси мавсум Чемпионлар лигасида кўрмасак керак"

Баҳо:
+ | -

"Милан", "Интер" ва бошқа клубларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорф Чемпионлар лигаси доирасидаги "Галатасарой"га қарши ўйинда (3:2) "Ювентус" ҳимоячиси Ллойд Келлининг четлатилишига муносабат билдирди.

Ўйиннинг 49-дақиқасида Келли ҳаводаги тўп учун курашда мувозанатини йўқотиб, ярим ҳимоячи Бариш Йилмазнинг оёғининг орқа қисмини бутсасининг тишлари билан босиб олди. Ҳакам Жоау Педру Пиньейру инглиз футболчисига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Бироқ VAR ҳаками Пиньейруни такрорий лавҳани кўришга таклиф қилди ва шундан сўнг португалиялик ҳакам Келлига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

"Ҳатто четлатиш ҳам ўйин боришига таъсир қилмади, аксинча, бу уларга янада кўпроқ куч бағишлади. Бу қарор адолатсиз бўлса-да, "Ювентус" намунали тарзда жавоб қайтарди.

Ушбу ҳакамни келаси мавсум Чемпионлар лигасида бошқа кўрмасак керак деб ўйлайман.

"Ювентус"да ҳисобни 4:0 қилиш имконияти бор эди. Футболда ҳар доим ҳам ғалаба қозониш имконсиз, лекин натижа кўрсатиш ва мухлислар олқишига сазовор бўлиш керак", — деди Зеедорф.

Киритилди: 17:57, 26.02.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.