Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Манолас "Ювентус" устидан кулди

Баҳо:
+ | -

"Рома"нинг собиқ ҳимоячиси Костас Манолас "Ювентус" жамоаси "Галатасарой"га мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигасини тарк этганидан сўнг туринликларни масхара қилди.

Биринчи саралаш ўйинида 2:5 ҳисобида имкониятни бой берган туринликлар жавоб учрашувида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганига қарамай, мусобақанинг 1/8 финалига йўл ола билишмади.

Орадан бир неча соат ўтгач, Манолас "Рома"нинг 2018 йилда "Барселона"га қарши ўтказган ўйини суратлари акс этган постни репост қилди ва шундай деб ёзди: "Баъзи қаҳрамонликлар фақат гладиаторларгагина хос!"

Суратларда римликлар "Камп Ноу"даги 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз уйларида "Барса"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Чемпионлар лигаси ўйини лавҳалари акс этган. Ўшанда Манолас жавоб ўйинидаги голлардан бирига муаллифлик қилган ва "Рома" мусобақанинг ўша пайтдаги эски қоидаларига кўра ярим финалга йўл олган эди.

Киритилди: 19:51, 26.02.2026.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик