Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Дониёр Нарзуллаев — «Металлург» футболчиси

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга режа асосида пухта тайёргарлик кўраётган «Металлург» таркибни шакллантириш ишларида ҳам фаолликни унутмаяпти.

Жумладан, ярим ҳимоя чизиғига тажрибали футболчи, ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш бўлган Дониёр Нарзуллаев таклиф этилди. 2021 йил клубимиз шарафини ҳимоя қилган вингер Бекободга қайтди ва янги мавсумда «Металлург» сафида тўп тепади.

Тажрибали футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 156 та ўйинда 10 та гол урган ва 11 марта шерикларига голли узатма етказиб берган. Осё Чемпионлар Лигасида 11 учрашувда майдонга тушган (2 та ассист), ОЧЛ 2 мусобақасининг 2 беллашувида (1 та ассист) ва ОФК Кубогида 4 та ўйин (1 та ассист) ўтказган.

Ўтган мавсум Ғузорнинг «Шўртан» клуби етакчи футболчиларидан бири бўлиб, клуб сафида Суперлиганинг 26 учрашувида 6 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берган, қатор беллашувларда жамоани майдонга сардор сифатида бошлаб тушган.

Дониёр профессионал фаолияти давомида «Насаф», «Металлург», «Нефтчи» ва «Шўртан» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

"Дониёр Нарзуллаев янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.

Дониёр Нарзуллаев
Туғилган санаси: 11.04.1995
Туғилган жойи: Қарши шаҳри
Бўйи: 1.81
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: «Насаф», «Металлург», «Нефтчи», «Шўртан».

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:41, 26.02.2026.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик