Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

Неймар Тьяго Мендеснинг таҳдидларига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Сантос»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионати 4-туридан ўрин олган «Васко да Гама»га (2:1) қарши ўйинда ватандоши Тьяго Мендес билан содир бўлган можаро ҳақида гапириб берди.

«У доим жанжал чиқаришга ҳаракат қилади. Бир сафар у мени «Пари Сен-Жермен»да ўйнаб юрган вақтимда жароҳатлаган эди, бугун эса буни яна такрорлашни ваъда қилди. Кўрамиз, мени яна бир бор майиб қилишга унинг жасорати етармикан», — дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда «Liberta Depte» ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Қайд этиш жоизки, «Васко да Гама» билан ўйинда Неймар дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Неймар 2025 йилдан бери «Сантос» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган.

Неймар ва Тьяго Мендес ўртасидаги энг машҳур тўқнашув 2020 йилда Франция чемпионатида («ПСЖ» – «Лион») юз берган. Ўшанда Мендеснинг қўполлиги сабабли Неймар жиддий жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этган эди. Кўриниб турибдики, орадан йиллар ўтса-да, икки футболчи ўртасидаги муносабатлар илиқлашмаган.

Киритилди: 05:45, 27.02.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.