Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Эллиот Андерсон: "Ноттингем Форест" Европа Лигасида ғолиб чиқишга қодир"

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон клуб жорий мавсумда Европа Лигасида охиригача бориш учун етарли сифат ва ишончга эга эканлигини маълум қилди.

2024 йилнинг ёзида жамоага келиб қўшилганидан бери Нуну Эшпириту Санту ярим ҳимоясининг асосий фигурасига айланган "Ньюкасл Юнайтед" академиясининг собиқ тарбияланувчиси яқинда берган интервьюсида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу албатта менинг хаёлимда ва умид қиламанки, бошқа ўйинчиларнинг ҳам фикри шундай", — деди у TNT Sports телеканалига. "Бизда албатта яхши имконият бор. Айниқса, агар охирги икки ўйиндагидек ҳаракат қилсак".

"Форест" ҳозиргача Европада мустаҳкам ҳимоя ва хавфли қарши ҳужумларни уйғунлаштирган ҳолда барчада таассурот қолдирмоқда. Андерсоннинг кучайиб бораётган таъсири — унинг энергияси, узатмалар диапазони ва ўйинни боғлаш қобилияти — жамоага барча мусобақаларда темпни сақлаб қолишга ёрдам берди.

23 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда мунтазам майдонга тушмоқда ва Премьер-лиганинг 27 та ўйинида 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 15:34, 27.02.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик