Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Оби Микел: "Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди"

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микел жамоа етакчиси Коул Палмернинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ Британия ОАВларида шундай миш-мишлар пайдо бўлган эди. Футболчи гўёки Лондондаги ҳолатидан норози.

Микелнинг таъкидлашича, бу гап-сўзлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. У Палмер ҳақиқатан ҳам "Челси"да нимадандир норози деб ҳисоблайди.

"Коул Палмер унчалик хурсанд эмас, бу кўриниб турибди. Ҳа, унинг жароҳатлар билан муаммолари бўлди, у энг яхши формасида эмас, лекин у ўйинга қайтди. Унинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрибди, бундан қочиб бўлмайди. Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, тушуняпсизми?" — деди Микел.

Киритилди: 15:56, 27.02.2026.
Ўқилди: 1011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик