Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Флик де Йонгнинг жароҳатига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жароҳат олиб, камида апрель ойигача сафдан чиқди. Каталония клуби нидерландиялик футболчининг тикланиши учун тахминан беш-олти ҳафта вақт кераклигини маълум қилди. "Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханси Флик де Йонгнинг йўқотилиши борасида ўз фикрларини билдирди.

"Футболчи, айниқса Френки каби юқори савиядаги ўйинчи майдонга туша олмаслиги биз учун ёқимсиз ҳолат. Бу қийин вазият, аммо шу билан бирга, бошқа футболчилар учун ўзларини кўрсатишга имконият беради", — деди Флик жума кунги матбуот анжуманида.

Қишнинг сўнгги оқшомида "Барселона" Испания чемпионати доирасида "Вильярреал"га қарши ўз уйида баҳс олиб боради. "Камп Ноу" стадионидаги ўйин 28 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Киритилди: 17:43, 27.02.2026.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик