Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Азамат Абдураимов: «Бугун ҳамма яхши ўйин кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

Олий лигага қайтиш учун дадил қадам ташлаётган “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Учрашувдан кейин бош мураббий Азамат Абдураимовдан ўйин тўғрисида фикрларини сўрадик.

— “Хоразм” оддий рақиб эмасди ва улар ўтган турда Қўқонда ғалаба қозонишганди. Шунга қарамай, бугун биз ўзимизнинг комбинацион ўйинимизни намойиш этиб, рақибдан устунлик қилдик. Биринчи бўлимда рақиблар дарвозасига иккита тўп киритиб ўйин тақдирини деярли ҳал этиб қўйгандик. Бундан ташқари гол уришимиз учун яна кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Иккинчи таймда айрим ўйинчиларга дам бериб, таркибда ўзгаришлар қилдик. Натижада йирик ғалабага эришдик. Иккита ўйинда 10та тўп киритиш ҳар қандай мураббийни хурсанд қилади. Бугун майдонга тушган ҳамма футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Ҳимоя чизиғимизни ишончли ўйини эвазига дарвозамиздан тўп ўтказганимиз йўқ. Ярим ҳимоя ва ҳужумчиларнинг фаолликлари туфайли рақиб дарвозасига учта тўп киритдик. Ўйлайманки, мухлисларимиз кўрсатаётган ўйинларимиздан хурсанд бўлишяпти. Сафардаги учрашувларда ҳам мана шундай руҳда ўйнашда давом этамиз.

Албатта, иккинчи босқичда кураш қизғин бўлиши кутилганди. Шундай ҳам бўлмоқда. “НБУ-Осиё” нима учундир ўз майдонидаги иккала ўйинни ҳам бой бергани ажаблантирди. “Истиқлол” эса иккинчи босқични яхши бошлади. Шунингдек, “Машъал” бу турда кутилмаганда мағлубиятга учради. Аммо кураш ҳали олдинда ва биз рақибларга эътибор қаратмасдан ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 11:51, 16.08.2013.
Ўқилди: 3033 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.