Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Қаҳрамон Баҳодиров: «Мақсадимиз — жамоа ишқибозларини кўнглини шод этиш»

Баҳо:
+ | -

Бир неча йилдан бери Биринчи лигада иштирок этиб келаётган “Регистон” жамоаси жорий йилги мавсумни ҳам кўтарингки кайфиятда ўтказмоқда. Гарчи жамоа иккинчи босқичнинг илк турида “Истиқлол” жамоасига кутилмаганда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсада, иккинчи турда “НБУ Осиё”ни меҳмонда йирик 1:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувдан сўнг самарқандликлар таркибида фаол ўйин кўрсатган Қаҳрамон Баҳодиров билан суҳбат уюштирдик.

— “Регистон”нинг “НБУ-Осиё”ни йирик ҳисобда мағлуб этиши “Истиқлол” жамоасидан учралган мағлубиятни тасодиф эканлигини исботлайдими?
— Аслида тасодиф деб бўлмайди. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Клуб мураббийлари доимо ёшларга алоҳида эътибор қаратиб келган. Шу сабабли ҳам “Истиқлол” билан ўйинда жамоа бош мураббийи ёшларга имконият бериб, уларнинг қай даражада ўз формасида эканлигини билиб олишди. Энг асосийси мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўйинда тўғри тактика танлай билишди.

— Ўйинда 30-сонияда гол урилди. Сизнингча, йирик ҳисобдаги ғалабага ушбу гол ҳам таъсир қилдими?
— Тўғриси, бунчалик тез гол урамиз деб ўйламагандим. Биринчи ҳужум ва биринчи гол. Бу албатта футболчилар руҳиятини кўтариб, ғалабага бўлган иштиёқини ошириб юборди. Натижада иккинчи гол ҳам узоқ куттириб қолгани йўқ.

— Жамоа иккинчи босқич ўйинларига қандай тайёргарлик олиб борди?
— Мураббийлар нафақат иккинчи босқич, балки ҳар бир ўйин олдидан машғулотларга алоҳида эътибор қаратишади. Биринчиликдаги қисқа муддатли танаффусдан фойдаланиб, “Мустақиллик Кубоги” мусобақасида иштирок этдик. Айнан ушбу турнирдаги иштирокимиз футболчилар майдонда бир-бирларини яхши тушуниб олишига имкон берди.

— Жамоа мураббийи ўта қизиққон ва асабий одам экан...
— Ҳа, клуб мураббийи Аладин Маҳадинов ҳар бир ўйинни катта иштиёқ ва кучли ҳаяжон билан кузатиб ўтиради. У кишининг футболчиларга бўлган муомаласи, жамоани бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишига ундаши ҳаммани бирдек қувонтиради. Аладин ака фақат ғалаба ҳақида ўйлайди. Ташқаридан қараган инсон учун қизиққон ва асабий туюлиши мумкин, аслида бундай ҳаракатлар футболчиларга бўлган эътибор, ғалабага бўлган иштиёқ сабаб келиб чиқади.

— Клуб раҳбарияти, уларнинг футболчиларга бўлган муносабати ҳақида нима дея оласиз?
— Очиғи, бундай жамоани ҳали кўрмаганман. Клуб президенти Облоқул Файзуллаев футболни жуда севадиган инсон. У киши ҳар бир футболчини ўз ўғлидай билиб, доимо  маслаҳатларини аямай келади. Айниқса, ёш футболчиларга алоҳида эътибор қаратади. Биласизми, бир вақтлар бу жамоа оддийгина маҳалла кўчаларида тўп тепиб юрган болаларни маҳоратини ошириш мақсадида тузилган десам ҳеч ким ишонмайди. Облоқул Файзуллаевнинг футболга бўлган меҳри, жонкуяр инсонлиги сабаб бугун “Регистон” мана шу даражадаги жамоага айланди.

— Келажакдаги режалар ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз?
— Энг аввало жорий мавсумда “Регистон” жамоаси билан биринчиликда муносиб иштирок этиб, жамоа ишқибозларининг меҳрини қозониш. Албатта ҳар бир футболчининг ўз орзуси бўлганидек, мен ҳам келажакда кучли жамоаларда тўп суриб, яхши натижаларга эришишни мақсад қилганман.

Фарҳод НОРБЎТАЕВ суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:38, 16.08.2013.
Ўқилди: 3143 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.