Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Бокс. Усик WBC камарини кикбоксинг афсонасига қарши ҳимоя қилади

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокс олами ўта қизиқарли тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда. Оғир вазн тоифасида WBC, WBA ва IBF камарлари соҳиби Александр Усик (24-0, 15 КО) ўзининг навбатдаги жанги санасини расман эълон қилди.

23 май куни Мисрнинг Гиза шаҳрида украиналик боксчи дунё кикбоксинги афсонаси — нидерландиялик Рико Верховенга қарши рингга кўтарилади. Жангда украиналик спортчига тегишли бўлган WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги унвони тикилади. Жанг вақтида 39 ёшда бўладиган Александр учун бу Даниэль Дюбуани бешинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этганидан кейинги илк тўқнашув бўлади.

Рақиб танлови мухлислар учун ҳақиқий кутилмаган совға бўлди. Рико Верховен — кикбоксингнинг оғир вазнидаги ҳақиқий афсонадир. Голландиялик спортчи ўн йилдан ортиқ вақт давомида "Glory" промоушенида ҳукмронлик қилиб келган.

Киритилди: 11:28, 28.02.2026.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик