Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Тайсон Фьюри: "Жошуа ва Уайлдерга фақат яхшилик тилайман"

Баҳо:
+ | -

Оғир вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри боксчилар Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдерга мурожаат қилди. Британиялик спортчи уларнинг фаолиятидаги ҳозирги ҳолатга тушуниш билан ёндашишга чақирди.

"Ҳозир ёмон ҳолатда бўлган кимса билан юзма-юз келишдан манфаатдор эмасман. Мен ўзим ҳам кўп бора жуда ёмон ҳолатларга тушганман... Бу йигитларга фақат энг яхши тилакларни тилайман", — деди Фьюри Ring Magazine нашрига берган интервьюсида.

Фьюри Уайлдер билан уч марта тўқнаш келган: 2018 йилдаги жанг дуранг билан якунланган бўлса, 2020 ва 2021 йилларда британиялик боксчи иккита муддатидан олдин ғалабани қўлга киритган. Жошуа билан жанг эса, The Ring нашри маълумотларига кўра, 2026 йилга режалаштирилган.

Киритилди: 11:40, 28.02.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик