Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Артета Дьёкерешнинг "Тоттенхэм" билан ўйиндаги дублидан сўнг унинг руҳияти ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Виктор Дьёкерешнинг ўйини борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Швециялик футболчи жорий мавсум давомида гол уриш борасидаги кўрсаткичлари юқори бўлмагани сабабли тез-тез танқидларга учраб турган эди. Бироқ яқинда бўлиб ўтган «Тоттенхэм»га қарши дербида ҳужумчи дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

«Виктор ўзига бўлган ишончни оширдими? Ишонч — ҳар қандай инсон учун фундаментал устундир. Қачонки сизни қадрлашаётганини, қўллаб-қувватлашаётганини ва сизга ишонишаётганини ҳис қилсангиз, кутилган даражага чиқиш анча осонлашади. Менимча, ҳозир Дьёкереш учун айнан шундай лаҳзалар келди — у бу қўллаб-қувватлашни ҳис қилмоқда. Албатта, бу унинг ўйинига ижобий таъсир кўрсатмоқда», — деди Артета матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Виктор Дьёкереш жорий мавсумда барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:15, 28.02.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик