Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Зидан Майк Тайсон ҳақида: “Унинг ҳаёт йўли жуда таъсирли”

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийи Зинедин Зидан L’Equipe нашрига берган интервьюсида Майк Тайсоннинг жангларини қандай томоша қилгани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

“Унинг жангларини жонли эфирда кўриш учун тунда уйқудан турардим. Ҳаттоки улар бор-йўғи бир дақиқа давом этса ҳам, будилникни тўғрилаб қўярдим. Кан шаҳридаги ётоқхонада Девид Беттони билан яшаганимизда, бизда Canal+ бор эди. Жангни кўриб бўлгач, яна ухлашга ётардик. Жанг қанча давом этишини ҳеч қачон билмасдик, лекин барибир кўришни истардик”, дейди Зидан.

Франциялик мутахассис Тайсоннинг услубига алоҳида урғу берди:

“Мен ҳар доим боксни яхши кўрганман. Бу мен шуғулланишим мумкин бўлган спорт тури эмас, лекин у жуда гўзал. Чемпионлар ўзига хос услуб, куч ва нафосат билан жанг қилишини, шу билан бирга бир-бирларини ҳурмат қилишини кўриш мумкин. Майк Тайсоннинг услуби Муҳаммад Алиникига ўхшамасди, лекин унинг энергиясини ёқтирардим. Унда ўзига хос ҳиссиёт ва куч борлиги сезилиб турарди. Унинг ҳаёт йўли жуда таъсирли. Ҳар бир буюк чемпионнинг ортида доим ўз ҳикояси бўлади”.

Аввалроқ Зинедин Зидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши борасида мамлакат футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришгани хабар қилинган эди.

53 ёшли Зидан 2021 йил июнь ойида Мадрид клуби бош мураббийи лавозимини тарк этган эди ва ўшандан бери ҳеч қайси клуб ёки терма жамоада фаолият юритмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:04, 01.03.2026.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик