Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Бундеслига. «Бавария» сафарда «Боруссия» Дортмунд устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» сафарда Германия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган ўйинда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси устидан ғалаба қозонди — 3:2.

Ўйинда ҳисобни майдон эгалари очишди — 26-дақиқада Нико Шлоттербек гол урди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар 16 дақиқа ичида икки бор дарвозани ишғол қилишди — Харри Кейн дубль қайд этди. Асосий вақт тугашига етти дақиқа қолганда Даниэль Свенссон ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада Йозуа Киммих ғалаба голини киритди.

«Бавария» кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Венсан Компани жамоаси 63 очко жамғарди ва Бундеслига жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

«Боруссия» 52 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Германия Бундеслигаси. 24-тур
28.02.2026 | 22:30
«Сигнал Идуна Парк», Дортмунд

«БОРУССИЯ Д» — «БАВАРИЯ» — 2:3

Голлар: Шлоттербек 26 (1:0), Кейн 54 (1:1), Кейн 70 - пенальтидан (1:2), Свенссон 83 (2:2), Киммих 87 (2:3).

«Боруссия Д»: Кобель, Шлоттербек, Антон, Эмре Джан (Бенсебаини, 45), Свенссон, Нмеча (Беллингем, 75), Забитцер, Коуту, Байер (Инасио, 75), Адейеми (Брандт, 75), Силва (Гирасси, 67).

«Бавария»: Урбиг, Лаймер (Бишоф, 90), Та, Упамекано, Станишич, Павлович, Киммих (Горецка, 90), Диас, Гнабри (Мусиала, 62), Олисе (Ким Мин Джэ, 90), Кейн.

Огоҳлантириш: Шлоттербек (20).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:35, 01.03.2026.
Ўқилди: 1118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик