Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

"Боруссия"нинг 16 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси барҳам топди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси муносиб қаршилик кўрсатганига қарамай, Мюнхеннинг "Бавария" клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, ушбу ўйингача Европанинг топ-5 лигаларида давом этаётган энг узоқ серия — "Боруссия"нинг чемпионатдаги 16 ўйинлик мағлубиятсиз серияси тўхтади. Энг қизиғи шундаки, бу серия айнан "Бавария"га қарши ўйиндан бошланган эди — 7-турда мюнхенликлар рақибни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди ва ўшандан бери "Боруссия" кеча оқшомгача мағлубият нималигини билмай келаётган эди.

Бундеслиганинг навбатдаги турида "арилар" "Кёльн" меҳмони бўлишади. Ушбу баҳс 7 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:22, 01.03.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик