Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Флик Ямалнинг хет-трикига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Вильярреал" устидан қозонилган ғалабада (4:1) хет-трик қайд этган вингер Ламин Ямал ҳақида гапирди. 18 ёшли футболчи учрашувнинг 28, 37 ва 69-дақиқаларида гол урди. Бу унинг фаолиятидаги илк хет-трик бўлди.

"Ламиннинг қайтиши биз учун муҳим эди. Ушбу учта гол унга ишончини қайта тиклашга ёрдам беради. Лекин мен унинг ҳимоядаги ўйинини ҳам алоҳида таъкидламоқчиман — у фаол прессинг қилди. Ямал бундай футбол намойиш этганда, уни томоша қилиш жуда ёқимли. Сешанба куни ҳам ундан шундай даражадаги ўйин кутиб қоламиз", — дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

3 март куни Испания Кубоги ярим финали доирасида "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда каталонияликлар йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлишган эди.

Киритилди: 07:31, 01.03.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик