Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Роналду жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 28 февраль куни Саудия Арабистони чемпионатининг 24-тури доирасида "Ан-Наср" сафарда "Ал-Файҳа" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Меҳмонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду учрашувни асосий таркибда бошлади, бироқ баҳсни якунигача етказа олмади. 81-дақиқада португалиялик юлдуз ўнг оёғидаги муаммолар туфайли захирага олинди.

Бундан ташқари, 41 ёшли ҳужумчи ўйин давомида пенальтини голга айлантира олмади. Шунга қарамай, "Ан-Наср" ғалабани ўз қўлида сақлаб қолди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.

"Ан-Наср" кейинги ўйинини 4 март куни сафарда "Ал-Васл"га қарши ўтказади. Роналдунинг ушбу баҳсда иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида турибди.

Киритилди: 08:29, 01.03.2026.
Ўқилди: 1200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик