Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Гвардиола "кесатиқ" орқали норозилигини билдирди

Баҳо:
+1 | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг ўйинлар тақвимини танқид қилди. 7 март куни "Манчестер Сити" Англия Кубоги доирасида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушиши белгиланган. Орадан тўрт кун ўтиб, "шаҳарликлар" Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Мадриднинг "Реал" клуби билан ўйнаши керак.

"Бизда Англия Кубоги доирасида "Ньюкасл"га қарши сафар ўйини бор. Бизга учрашувни 18:00 эмас, балки 23:00 да ўтказишга рухсат берганингиз учун катта раҳмат, чунки энди Мадридга йўл олишдан олдин тикланиш учун янада камроқ вақтимиз бўлади. Яна бир бор катта раҳмат!" — деди Гвардиола.

11 март куни "Манчестер Сити" ва "Реал" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг дастлабки учрашувини ўтказишади. Жавоб баҳси эса 17 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:51, 01.03.2026.
Ўқилди: 1746 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик