"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Англия чемпионатининг 28-тури доирасидаги ўйинда "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди — 2:1.
4-дақиқада Максанс Лакруа меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ 56-дақиқада француз ҳимоячиси тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, ўз жамоасини камчиликда қолдирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Бруну Фернандеш пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада у Беньямин Шешкога голли узатма етказиб берди ва Шешко мезбонларнинг устунлигини оширди.
"Манчестер Юнайтед" 51 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичлар эвазига "Астон Вилла"ни (51 очко) ортда қолдирган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. "Кристал Пэлас" эса 35 очко билан 14-поғонага тушди.
Англия Премьер-лигаси. 28-тур
01.03.2026 | 19:00
«Олд Траффорд», Манчестер
«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» — «КРИСТАЛ ПЭЛАС» — 2:1
Голлар: Лакруа 4 (0:1), Бруну Фернандеш 57 - пенальтидан (1:1), Шешко 65 (2:1).
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Шоу (Мазрауи, 24), Магуайр (Хевен, 85), Йоро, Далот, Майну, Каземиру, Кунья, Бруну Фернандеш, Мбемо (Зиркзе, 86), Шешко (Диалло, 75).
«Кристал Пэлас»: Хендерсон, Канво, Лакруа, Ричардс, Митчелл, Камада (Пино, 85), Уортон (Хьюз, 68), Муньос, Джонсон (Гессан, 58), Странн Ларсен (Риад, 58), Сарр.
Огоҳлантиришлар: Далот (36), Хевен (89) — Камада (6), Хендерсон (49).
Четлатиш: Лакруа (56, «Кристал Пэлас»).













